Рабьога “Барселона” қизиқяпти
Спорт
−
11 Октябрь 2019 4309 1 дақиқа
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьога Каталониянинг "Барселона" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
"Барселона" ёзда ҳам Рабьо билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо якунда у "Ювентус"ни танлади.
Ярим ҳимоячи ҳозирча Турин клубида тўлақонли ўзини яхши ҳис қилмаяпти ва каталонияликлар айнан шу вазиятдан фойдаланиб колмоқчи. 24 ёшли ўйинчи жорий мавсум "кекса синьора" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Адриен Рабьо 1995 йилда Францияда туғилган. У "ПСЖ", "Тулуза" каби жамоаларда тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо шу йил эркин агент мақомида Турин клуби билан шартнома имзолаган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь