“Барселона”нинг беш футболчиси коронавирусдан соғайди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” футбол клубининг беш нафар ўйинчиси коронавирус инфекциясидан даволанди. Бу ҳақда RAC1 радиостанцияси хабар берди.

Манба маълумотига кўра, касаллик мураббийлар штабининг икки вакилида коронавирус аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча аъзоси соғайиб, машғулотларга қайтган.

“Барселона” футболчилари айни кунларда одатий тартибда машғулотлар ўтказяпти. Коронавирус сабаб март ойида тўхтаб қолган Испания чемпионати 11 июнь куни қайта бошланади. Биринчи матчда “Севилья” “Бетис”ни қабул қилади. 13 июнь куни “Барселона” сафарда “Мальорка” билан куч синашади.

Испанияда эпидемия бошланганидан бери 239,6 минг кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 27 127 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона коронавирус

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг