“Барселона” навбатдаги трансферни эълон қилишга яқин турибди

Спорт

image

“Лион”нинг нидерландиялик ҳужумчиси Мемфис Депай яқин кунлар ичида “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист-инсайдер Николо Скира Twitter ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълум бўлишича, “Барселона” футболчининг шахсан ўзи билан келишувга эришган, шартнома масалалари ҳам келишиб олинган. Унга кўра, ҳужумчи Каталония клуби билан 3 йиллик шартнома тузади ва йилига солиқлардан ташқари 5 миллион евро маош олади. Трансфер келаси ҳафта бошида, 8-9 июнь кунлари расман эълон қилиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона”  ўтган мавсум ҳам Депайни қўлга киритишга ҳаракат қилган эди, бироқ трансфер суммасининг юқорилиги сабаб унинг эркин агентга айланишини кутишга қарор қилганди. 

Маълумот учун, нидерландиялик футболчи бу мавсум клуби сафида жами 37 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ҳамда 12 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг