“Барселона” МЮ футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

“Манчетер Юнайтед” футболчиси Маркус Рашфорд “қизил иблислар”ни Каталониянинг “Барселона” клуби билан алмаштириши мумкин. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед” расмийлари жорий йилнинг ёзида Маркус Рашфордни сотиш ғоясига қарши эмас. Чунки Рашфорд олдинги даражасидан анча паст футбол намойиш қилмоқда. Шунингдек, “Юнайтед” раҳбариятига янги футболчиларни харид қилиш учун пул керак. Улар Маркусни мўмай пулга сотиш мумкинлигига ишонмоқда.

Манбага кўра, “Барселона” ҳамон англиялик футболчига нисбатан қизиқишларини йўқотмаган ва ёзда Маркусни сотиб олиш учун расмий таклиф билан чиқади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 24 ёшли англиялик футболчи “Манчестер Юнайтед” сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Маркус Рашфордни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг