“Барселона” Месси трансферини амалга оширмоқчи

Спорт

image

“Интер Майами” футболчиси Лионель Месси 2026/27 йилги мавсум бошлангунига қадар “Барселона”га қайтиши мумкин. “TNT Sports Argentina” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталониянинг “Барселона” клуби аргентиналик футболчини жамоага қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Клубнинг режасига кўра, Месси 2026/27 йилги мавсум бошланишидан олдин яна “кўк-анорранглилар” либосини кийиши керак. Бироқ “Барселона”нинг молиявий қийинчиликлари музокараларни мураккаблаштириши аниқ.

Маъулмот ўрнида, 37 ёшли Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида “Интер Майами” клубига ўтганди. Унинг Америка клуби билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача мўлжалланган. Месси каталонияликлар сафида 2003 йилдан 2021 йилга қадар тўп тепган ва 520 та ўйинда майдонга тушиб, 474 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг