“Барселона” “Манчестер Юнайтед” футболчисини текинга қўлга киритмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдисон Кавани манкунианликлар сафини тарк этиши мумкин. “Fichajes.com”  нашри тарқатган хабарга кўра, ҳужумчига Каталониянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манба тарқатган хабарга кўра, молиявий инқирозлар даврида “кўк-анорранглилар” эркин агентга айланадиган футболчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уругвайлик футболчининг МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Испания Ла лигаси 12-тури доирасдаги “Алавес”га қарши кечган учрашувда юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб 3 ойни ўтказиб юборадиган Серхио Агуэро сабаб Каталония клуби ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

Шунингдек, Каванига Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, Эдисон камида яна икки йил юқори савияда ўйнай олишини истисно қилмаган ҳолда, ушбу таклифга рад жавобини берган. 

Маълумот ўрнида, Кавани Англия Премьер лигасининг 2021/22 йилги мавсумида 5 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг