“Барселона” Левандовскини “Камп Ноу”да 57,3 минг мухлис қаршисида таништирди (видео)

Спорт 3479
image

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг янги футболчиси Роберт Левандовскини расман таништирди. Таништирув маросими “Камп Ноу”да бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотга 57,3 мингдан кўпроқ мухлис ташриф буюрди. 

Қизиқарли маълумот, Неймарнинг таништирув тадбирига “Камп Ноу”га 56,6 минг томошабин йиғилганди.

Қайд этиш жоизки, Левандовски “Барса”га 45 миллион евро эвазига “Бавария”дан келиб қўшилди. Шунингдек, польшалик ҳужумчи “кўк-анорранглилар” сафида “9” рақамда тўп суради.

Маълумот учун, поляк Мюнхен жамоасида ўтказган 8 мавсуми давомида 375 ўйинда майдонга тушиб 344 гол ва 72 ассист қайд этган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3
t
×