“Барселона” Гризманни сотиб Неймарни ортга қайтармоқчи

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “кўк-анорранглилар”ни тарк этиши мумкин. Каталонияликлар ПСЖ футболчиси Неймар ёки “Интер” клуби футболчиси Лаутаро Мартинесни ўз таркибига қўшиб олиш учун Антуан Гризманни сотишни режалаштирмоқда.

“Барселона” Гризманни 100 миллион еврога сотиш ниятида. Парижликлар Неймарнинг трансфер нархини 150 миллион евро, дея баҳоламоқда. 

Маълумот ўрнида, FIFA коронавирус пандемияси сабаб футбочиларнинг трансфер нарҳини оширмасликни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили бразилиялик Неймар Франциянинг ПСЖ клубига кўчиб ўтган бўлса, Антуан Гризманн 2019 йили “Атлетико Мадрид” жамоасидан “Барселона”га трансфер қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Антуан Гризманн

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг