“Барселона” футболчисига Италия грандлари қизиқмоқда
Спорт
−
21 Февраль 2022
2355“Интер”, “Милан” ва “Ювентус” клублари “Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депайни қўлга киритишга интилмоқда. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.
Италиянинг учала клуби ҳам голландияликнинг вакиллари билан боғланиб, ёзги трансферлар ойнаси олдидан Депайни сотиб олиш имконияти мавжудлигини муҳокама қилишган.
Депай ўтган ёзда “Барса”га Франциянинг “Лион” клубидан текинга қўшилди, аммо Ферран Торрес, Адама Траоре ва Пер-Эмерик Обамеянгнинг январь ойида келишидан сўнг, Мемфис Депайга “Барселона” асосий таркибидан жой кафолатланмайди.
Маълумот учун, “Transfermarkt” портали Мемфис Депайни 45 миллион еврога баҳоламоқда. Агар, “Барселона” текинга келган Депайни шунча нархга пуллашнинг уддасидан чиқса, йилнинг энг яхши бизнес юришларидан бири бўлади. Айтганча, Депай Ла Лигада 8 та гол уриб, “Барса”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси