“Барселона” футболчилари маошлари қисқартирилишига рози эмас
Спорт
−
17 Октябрь 2020
4905"Барселона" футболчилари клубнинг маошни қисқартириш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Таклиф доирасида "Барселона" Президенти Хосеп Мария Бартомеу футболчилар ва клуб ходимларининг иш ҳақини 30 фоизга камайтирмоқчи эди.
Ушбу масала бўйича музокаралар ойнаси 22 октябргача очиқ, лекин вақт 5 ноябргача узайтирилиши мумкин.
"Барселона" раҳбарияти футболчилар билан маошни қисқартириш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Агар бу амалга ошмаса, клуб қарорни бир томонлама қабул қилади.
Маълумот учун, "Барселона" коронавирус пандемияси туфайли аллақачон 97 миллион евро йўқотган.
Аввалроқ, "Барселона" футболчиси Месси юқоридаги ҳолатдан фойдаланиб, қишда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси