“Барселона” энг катта ҳомийлик келишувини имзолашга яқин турибди

Спорт 3965
image

Каталониянинг “Барселона” футбол клуби Швециянинг “Spotify” мусиқий стрим компанияси билан шартнома имзолашга яқин турибди.Томонлар ўртасида ҳомийлик келишуви яқин ҳафталарда имзоланиши мумкин. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди

"Барселона" расмийлари келишувнинг март ойида расман эълон қилиниши мумкинлигига ишончи комил. Клуб имкон қадар тезроқ шартнома имзоланишига эришмоқчи.

“Барса”даги манбаларнинг таъкидлашича, “Spotify” стрим хизмати билан келишув бозордаги энг яхши битимлардан бири бўлади.

Турли ҳисоб-китобларга кўра,“кўк анорранглилар” 4 йиллик шартномага мувофиқ “Spotify” стримдан тахминан 300 миллион евро олади. Натижада компания "Барселона"нинг титул ҳомийсига айланади. Шунингдек, “Spotify” “Камп Ноу” стадионига ном бериш ва “Барселона”нинг машғулот либосида ўз логотипини жойлаштириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, “Барселона” жорий мавсумда Испания чемпионатида 26 та учрашувдан сўнг 48 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 4-ўринга жойлашган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×