“Барселона” Дембеле билан янги шартнома имзолайди

Спорт

image

Франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембеле “Барселона”да ўйнашни давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи Каталония клубида тиббий кўрикдан ўтди ва икки йиллик шартноманинг якуний тафсилотлари бўйича келишиб олди. Янги битим шартига мувофиқ Усмон Дембеленинг йиллик маоши 40 фоизга камайиб, 10 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этилишича, шартнома ҳали расман имзоланмагани боис Дембелега жамоа билан машғулотлар ўтказишга рухсат берилмаган. 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Дембеле “Барселона” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг