“Барселона” де Йонгни қанча пул эвазига қўйиб юбориши маълум бўлди

Спорт 1684
image

Испаниянинг “Барселона” клуби 25 ёшли ярим ҳимоячиси Френки де Йонг учун “Манчестер Юнайтед”дан 100 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, “кўк анорранглилар” “Манчестер Юнайтед” юборган нархни кулгули даражада кичкина деб баҳоламоқда. “Барса” раҳбарияти ўзи учун муносиб нарх ёзилган таклифни олмаса, ушбу трансфер иши узоқроқ муддатга чўзилишини айтмоқда. 

"Манчестер Юнайтед" де Йонг учун “Барселона”га  60 миллион евро таклиф қилмоқда. Шунингдек “қизил иблислар” яна 20 миллион еврони турли хил бонуслар кўринишида тўламоқчи.

Қайд этиш жоизки, Френкини сотиб олиш “қизил иблислар”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хагнинг асосий мақсади. У олдин де Йонг билан “Аякс”да ишлаган ва ораларидаги муносабат ҳам ёмон эмас.

Маълумот учун, де Йонг 2019 йилнинг ёзида "Барселона" футболчисига айланган эди. Голландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Азиза Низомиддинова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×