“Барселона” чипта савдосидан рекорд даражада фойда кўрди
Спорт
−
28 Апрель 2023
3592“Барселона” аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг “Челси”га қарши жавоб ўйини учун чипта сотишдан рекорд даражада фойда қилди. Бу ҳақда “RAC 1” хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” - “Челси” ўйинини томоша қилиш учун “Камп Ноу”га 72 262 киши йиғилган. Чипта сотувидан клуб 1,2 миллион доллар даромад кўрган.
Учрашув дуранг билан якунланди - 1:1. Биринчи ўйинда “Барселона” Лондонда “Челси”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шу тариқа испан клуби икки ўйин натижасига кўра финалга чиқди.
Яна бир ярим финалда Германиянинг “Вольфсбург” ва Англиянинг “Арсенал” клублари ўзаро баҳс олиб боради. Германияда бўлиб ўтган биринчи ўйин дуранг билан якунланганди – 2:2. Жавоб ўйини 1 май куни Лондонда бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар лигаси финали 3 июнь куни Эйндховенда ўтказилади. “Барселона” 2021 йили аёллар Чемпионлар Лигаси финалида “Челси”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ғолиб чиққанди. Ўтган мавсумда каталонияликлар финалда Франциянинг “Лион” клубига (1:3) мағлуб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь