“Барселона” бош директори истеъфога чиқди

Спорт

image

“Барселона” бош директори Ферран Ревертер ўз хоҳишига кўра лавозимни тарк этди. Бу ҳақда д“кўк анорранглилар” расмий сайтида хабар қилинди.

Ревертер оилавий сабабларга кўра Каталония клубини тарк этди. Ферран клубга янги бош директор тайинланмагунча ўз лавозимида қолади.

“Деярли бир йил олдин мен Германияни тарк этиб, оилавий сабабларга кўра Барселонага қайтишга қарор қилдим. Орадан кўп ўтмай Жоан Лапортадан таклиф олдим ва уни қабул қилдим.  Бу ойлар ҳаяжонли бўлди ва мен Президентга кўрсатган ишончи, биринчи навбатда, ғайрати ва етакчилиги учун миннатдорлик билдирмоқчиман. У ҳақиқатан ҳам "Барселона"да клубни жаҳон етакчилигига қайтаришга қодир топ-менежмент жамоаси бўлишини хоҳлайди.  Энди мен шахсий ва оилавий лойиҳаларга кўпроқ вақт ажратишга эътибор қаратмоқчиман”,  дейди Ревертер.

Маълумот учун, мутахассис бу лавозимда 2021 йилнинг июлидан бери ишлаб келмоқда.

 

Шаҳбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг