“Барселона” авжида. Эндиги навбат Аспиликуэтагами?

Спорт

image

“Барселона” ва “Челси” ҳимоячи Сезар Аспиликуэта трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Испаниянинг "Sport" нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, “Барса” тўлайдиган сумма 4-5 миллион еврони ташкил этади. Келишув яқин кунларда якунланиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, “Челси” ҳужжатларни имзолашдан аввал Аспиликуэта ўрнига "Лейпциг" футболчиси Йошко Гвардиолни таркибга қўшиб олмоқчи.

"Sport" нашри хабарига кўра, 20 ёшли хорват Йошко Гвардиол тез орада Лондон клубига ўтади, бу эса Сезарнинг кетиши учун сўнгги тўсиқни бартараф қилади. 

Трансфер расман тасдиқланса, Аспиликуэта каталонияликлар билан 2+1 кўринишидаги шартномани имзолайди. Ҳозирда ҳар икки клуб ҳам АҚШда янги мавсум учун тайёргарлик кўрмоқда

Маълумот ўрнида, Аспиликуэта 2012 йилда “Марсель”дан “Челси” сафига келиб қўшилган ва 10 мавсумдан буён лондонликлар сафида тўп суриб келмоқда.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг