“Барселона” афсоналари клубнинг янги мавсум либоси тақдимотида қатнашди (видео)
Спорт
−
18 Июль 2024 5418 1 дақиқа
“Барселона” 2024/25 йилги мавсум учун янги уй либосини тақдим этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Nike тўплами клубнинг анъанавий кўк-анор рангларида тайёрланган. Либоснинг ўзига хослиги клуб логотипи кўкрак қафас қисмидан жой олган.
Эътиборлиси, “кўк-анорранглилар” афсоналари Роналдиньо ва Андрес Иньеста янги либос тақдимоти бўйича ўтказилган реклама тадбирида иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” Ла Лиганинг сўнгги мавсумида “Реал”дан сезиларли даражада ортда қолиб, 2-ўринни эгаллади.
Ёзда Ханс-Дитер Флик жамоа мураббийига айланди. “Барса”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара эса немис мутахассисининг ёрдамчиларидан бирига айланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь