“Барселона” 7 йилдан буён “Бавария”ни мағлуб эта олмаяпти

Спорт

image

Кеча, 13 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида Каталониянинг (Испания) “Барселона” клуби Мюнхеннинг (Германия) “Бавария” жамоаси меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонларнинг 2 та голига Лерой Сане ва Лука Эрнандес муаллифлик қилди. “Барса”да ҳам қулай имкониятлар юзага келди, аммо каталонияликлар ушбу вазиятлардан самарали фойдаланишнинг уддасидан чиқмади.

Шундай қилиб, “Бавария” “Барселона” учун дунёдаги энг ноқулай рақиблигича қолмоқда. Жамоалар ўзаро Мюнхенда 7 марта тўқнаш келишган ва бу учрашувларнинг биронтасида ҳам “кўк аноррнаглилар”нинг қўли баланд келмаган. “Бавария” ҳисобида эса 5 та ғалаба бор. Қолган 2 та учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлаган.

Шунингдек, немис клуби қаторасига бешинчи учрашувда “Барса”ни мағлуб этди. Бундан олдинги 4 та учрашувда “Бавария” 3:0, 3:0, 8:2 ва 3:2 ҳисобларида испан клуби устидан зафар қучган. Охирги бешта ўйиндаги тўплар нисбати 19:4. Бу кўрсаткич ҳам Германия клуби фойдасига ишламоқда.

“Барселона”нинг “Бавария” устидан қозонган сўнги ғалабаси 2015 йилнинг май ойида Чемпионлар лигаси ярим финалида содир бўлган. Каталонияликлар ўшанда 3:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Бавария”

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг