“Барселона” 1,5 млн евро зарар қилиши мумкин
Спорт
−
20 Декабрь
11852024 йилнинг биринчи ярмида "Барселона" техник ҳомийси Nike розилигисиз тахминан 150 мингта футболка ишлаб чиқарди, чунки клуб ҳали Америка компанияси билан янги ҳамкорлик шартномаси тузмаган эди. Бу ҳақда “Football Espana” хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқди ва 150 минг дона футболка ишлаб чиқарди. Либосларнинг ҳар бири “Барселона”га 10 еврога тушди.
Жорий қиш фаслида “кўк-анорранглилар” Nike билан 2038 йилгача шартнома имзолади ва энди клуб ишлаб чиқарилган футболкаларни нима қилиш кераклигини билмаяпти.
Қайд этилишича, испан гранди футболкаларни сотиш ёки ҳатто мухлисларга тарқатиш учун ҳам Nike компаниясидан рухсат олиши керак. Агар Америка компанияси “Барселона”га ушбу футболкаларни сотишга рухсат бермаса, Каталония клуби 1,5 миллион евро йўқотади.
LiveБарчаси