“Барселона” ҳомийини ўзгартирди
Спорт
−
08 Февраль 2022
8043"Барселона" ҳозирги ҳомийси "Rakuten" билан ҳамкорликни бекор қилди. Келгуси мавсумдан бошлаб клуб футболкаларида янги ҳомий - "Spotify" мусиқий платформаси ёзуви пайдо бўлади. Бу ҳақда RАC1 нашри хабар бермоқда.
Томонлар ўртасидаги шартнома уч йилга тузилади. "Spotify" "Барса"га 280 миллион евро тўлайди. Компания клубнинг нафақат титул ҳомийи, балки "Камп Ноу" стадионига ном бериш ҳуқуқини ҳам сотиб олиши мумкин. Агарда бу келишув ҳам амалга ошса, арена номи "Камп Ноу Спотифй" деб ўзгартирилади.
Қайд этилишича, "Rakuten" "Барса"га йилига атиги 55 миллион евро тўлаб келмоқда. Япон электрон тижорат ва чакана савдо гигантлари 2016 йилдан буён "Барселона"нинг асосий тўплами ҳомийлари ҳисобланади.
Шаҳбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь