“Барса” ва “Юнайтед” Френки де Йонг борасида келишувга эришди

Спорт 1888
image

“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” нидерландиялик футболчи Френки де Йонг трансфери шартларини келишиб олди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, клублар 25 ёшли ярим ҳимоячининг хариди бўйича тўлиқ келишувга эришган. Трансфернинг умумий суммаси 85 миллион еврони ташкил қилади. Шундан 75 миллион еврога яқин пул “Барселона” ҳисоб рақмига кафолатланган тарзда ўтказиб берилади. Қолган пулларни “Манчестер Юнайтед” бонуслар шаклида тўлайди.

Қайд этилишича, “Юнайтед” Френки билан шахсий шартнома шартларини ҳали ҳам келишиб олмаган. Сабиби де Йонг “Барселона”да қолишни афзал кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, де Йонг 2019 йилнинг ёзида “Барселона” футболчисига айланганди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Барса” сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.2
t
×