“Барса” ва “Реал” “Боруссия” ҳимоячиси учун курашга кирди

Спорт

image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейру жамоани тарк этиши мумкин. 28 ёшли португалиялик футболчига “Барселона” ва “Реал” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Defensa Central” нашри хабар берди.

Ҳимоячининг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

2021/22 йилги мавсумда Геррейру немис клуби сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг