“Барса” ва “Боруссия Д” немис футболчиси учун курашга киришди

Sport

image

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти юраги билан боғлиқ муаммо сабаб бир неча ойга сафдан чиққан Серхио Агуэрога ўринбосар топиш ҳаракатини бошлади. Бу ҳақда “Sport1.de” сайти хабар тарқатган.

Хабарга кўра, “кўк-анорранглилар” аргентиналик футболчи ўрнига “Зальцбург” ҳужумчиси Карим Адейемини асосий номзод сифатида кўрмоқда. Каталонияликлар раҳбарияти немис футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Шунингдек, “Боруссия Д” клуби ҳам 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Таъкидланишича, дортмундликлар Карим учун 35 миллион евро ва бонуслар таклиф қилмоқчи.

Манбага кўра, “асаларилар” Карим учун йилига 5 миллион евро тўламоқчи. “Барселона” қанча маош таклиф қилмоқчилиги эса ҳали маълум эмас.

2021/2022 йилги мавсумда Адейеми 22 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Жамшидбек Маҳмудов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

14

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends