“Барса”ни тўхтатиб бўлмаяпти. Каталонлар Бернарду Силва трансферини ҳал қилди
Спорт
−
13 Август 2022
3693Испаниянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан келишувга эришди. Бу ҳақда италиялик, журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.
Қайд этилишича, Каталония клуби ва футболчи ўртасидаги шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунингдек, “Барселона” яқин вақт ичида “Манчестер Сити”га 60 миллион евро миқдорида расмий таклиф билан чиқади. Каталония клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бернардуни харид қилиш масаласини якунламоқчи.
Маълумот учун, 2017 йилда “Манчестер Сити” Бернарду Силванинг трансфер ҳуқуқини 50 миллион еврога сотиб олганди. Шу вақт мобайнида, 28 ёшли футболчи “шаҳарликлар” сафида ўтказилган 248 ўйинда майдонга тушиб, 48 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 50 марта шерикларини голли узатма билан таъминлаган. Ҳозиргача Силва “Сити” билан 11 та соврин ютган. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йилда якунига етади.
LiveБарчаси