“Барса” Левандовски учун қанча таклиф қилгани маълум қилинди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Тhe Telegraph” нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар Левандовски учун мюнхенликларга кафолатланган сумма сифатида 35 миллион евро тўлашни мўлжалламоқда. Яна 5 миллион евро эса немис клубига турли бонуслар сифатида тўлаб борилади.

Таъкидланишича, “Бавария” бонуслардан ташқари, 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Германиянинг биринчи рақамли жамоаси полшалик 33 ёшли ҳужумчини “Барса”га трансфер қилиш ортидан, 50 миллион евро фойда олмоқчи экани хабар қилинганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Левандовски “Бавария” сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Польшалик ҳужумчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали 33 ёшли ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг