“Барса” футболчилари маошини қарийб 200 млн еврога камайтирмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби футболчиларга тўлайдиган маошини деярли 200 миллион еврога қисқартиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Манбанинг қайд этишича, Каталония клуби кейинги икки йил ичида маошларни қисқартириш сиёсати устида ишлашни давом эттирмоқчи.

Айни вақтда “Барселона” маошлар учун бир йилда 610 миллион евро сарфлайди. Раҳбарият ушбу миқдорни 450-420 миллион еврога туширишни мўлжалламоқда. “Барса” расмийлари маошлар ушбу миқдорга тушадиган бўлса, клубнинг рақобатбардошлиги ошади, деб ҳисобламоқда. 

“Кўк анорранглилар” маошларни пасайтиришнинг асосий калити сифатида Жорди Альба, Серхио Бускетс ва Жерар Пикенинг жамоада кетишини назарда тутмоқда. Агар ушбу футболчилар “Барса”ни тарк этадиган бўлса, жамоа каттагина пулни тежаб қолади.

Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг ортда қолган 6 та туридан сўнг, 16 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнида бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона”

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг