“Барса”даги катта муаммолардан бири ҳануз бартараф этилмади

Спорт 5339
image

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳали ҳамон ёзда харид қилган футболчиларини Исапания Ла Лигаси учун рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Шу сабабли жамоа раҳбарияти тўртинчи иқтисодий дастак сифатида маошларни камайтириши ва футболчиларни сотиши керак бўлади. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “Барса” учун креатив маҳсулотлар яратувчи "Barsa Studios" компаниясининг яна 24,5 фоиз улушини "GDA Luma"га сотади.

Ушбу пул оқимига қарамасдан, “кўк анорранглилар” раҳбарияти етти нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун ҳали ҳам 30-40 миллион евро кам, деб ҳисобламоқда. Улар бу суммани футболчилар маошининг навбатдаги қисқариши эвазига қўлга киритишга умид қилмоқда. Гап Френки де Йонг, Серхио Бускетс ва Жерар Пике маошлари ҳақида кетмоқда.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Франк  Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди. Қолаверса, “Севилья” клуби футболчиси Жюль Кунде 50 миллион евро эвазига сотиб олинди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 3
t
×