“Барса” бугун нон сотиб олмоқда, лекин эртага оч қолиши мумкин – “Байер” директори 

Спорт

image

Германияда “Баселона”нинг қарорларини ҳеч ким тушунмайди. Улар бугун “нон” сотиб олмоқда, лекин эртага оч қолишлари мумкин. Бу ҳақда Леверкузеннинг “Байер” клуби директори Фернандо Карронинг сўзларига таяниб, “Маrcа” нашри хабар берди.

“Германияликлар катта масъулият ҳиссига эга. Улар ақлдан озган кимсаларнинг ишини қилмайди ва ҳеч ким улардан кўпроқ пул сарфламайди. Германияда Испаниядаги каби бюджет устидан қаттиқ назорат йўқ. Барселона бугун “нон” сотиб олмоқда, лекин эртага оч қолади. Бу жуда хавфли. Улар ҳамма нарсани битта картада ўйнашди. Германияда бундай қарорларни ҳеч ким тушунмайди. Германияликлар узоқ вақтдан бери “Барса”дагилар ақлини йўқотганига ишонишади”, деган “Байер” раҳбари.

Қайд этиш керакки, “Барселона” телевизион ҳуқуқларининг 25 фоизини Америка Қўшма Штатларининг “Sixth Street” сармоявий компаниясига сотди. Дастлаб, америкаликлар теле-ҳуқуқларининг 10 фоизини сотиб олганди. Кейинчалик “кўк анорранглилар” яна 15 фоиз ТВ намойишлар эгалигини “Sixth Street”га сотди. Ушбу иккита битимнинг умумий қиймати қарийб 600 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, каталонияликлар  “Barsa Studios”нинг 24,5 фоиз улушини “Socios”га 100 миллион еврога сотди. Ёмон томони юқоридаги келишувлар “Барса”ни истиқболдаги потенциал даромаднинг катта қисмидан айиради. “Байер” раҳбари айнан мана шу омилни назарда тутган. 

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида Франк  Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди. Қолаверса, “Севилья” клуби футболчиси Жюль Кунде 50 миллион евро эвазига сотиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг