“Барса” Бернарду Силва учун қанча пул атагани маълум бўлди

Спорт 2003
image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити” футболчиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист, инсайдер Жерар Ромеро хабар берди. 

Манбага кўра, Каталония клуби португалияликни 50-60 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирган. Томонлар ўртасида яқин кунларда яна бир учрашув бўлиб ўтади. Унда келишувнинг барча тафсилотлари батафсил муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, Бернарду “Барса”га ўтмоқчи, бироқ музокаралар чўзилиб кетгани унга ёқмаяпти. У имкони борича тезроқ “кўк анорранглилар” сафига ўтишни ният қилган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Силва “Манчестер Сити” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Янги мавсум старт олгач, “шаҳарликлар” “Ливерпуль”га қарши Суперкубок баҳсида ва Англия Премьер лигаси 1-тур учрашувида “Вест Хэм”га қарши учрашувида майдонга тушди. Бернарду икки ўйинда ҳам қатнашган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
t
×