“Барса” 10 фоиз ТВ ҳуқуқларини қанчага сотмоқчилиги айтилди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби телевизион ҳуқуқларининг бир қисмини сотади. Бу ҳақда “Axios” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Америка Қўшма Штатларининг “Sixth Street” сармоявий компанияси испан клубининг телевизион медиа ҳуқуқларининг 10 фоизини 205 миллион еврога сотиб олади.

Қайд этиш жоизки, “Барса” раҳбарияти жамоадаги молиявий вазиятни барқарорлаштириш учун телевидение ҳуқуқларининг 25 фоизини ва мерчандайсинг бизнесининг деярли 50 фоизини сотишга қарор қилган эди. Шунингдек, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта футболчиларнинг маоши кескин қисқартирилишини ва “Барселона” ҳеч қайси футболчига йилига 10 миллион евродан кўп пул тўламаслигини таъкидлаган.

Маълумот учун, “Sixth Street” инвестицион компаснияси “Сан-Антонио” баскетбол жамоасининг 20 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, ушбу компания “Барселона”нинг ашаддий рақобатчиси “Реал Мадрид”га ҳам 380 миллион доллар сармоя киритади. Бу орқали Мадрид клуби стадиондан тушган даромаднинг 30 фоизини “Sixth Street”компаниясига ўтказади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг