Бармоқ излари, чипли пластик карта: Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқда
Олам
−
04 Сентябрь 2021
9020Жорий йилнинг 29 декабридан бошлаб Россияга узоқ вақтга келган меҳнат муҳожирлари ва чет элликлар чипли пластик карта олиши керак бўлади. Бу ҳақда РФ Ички ишлар вазирлиги буйруғи лойиҳасида маълум қилинган, дея хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, чипли пластик картага чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бармоқ излари ва суратлари киритилади.
“Бу буйруқ жорий йилнинг 29 декабридан кучга киради”, дейилади ҳужжатда.
Чипли пластик карта 5,6 х 53,98 миллиметр ўлчамда бўлади. Унинг олд томонига 30 дан 40 миллиметргача чет эл фуқаросининг рангли ёки қора-оқ фотосурати жойлаштирилади. Унда ҳужжатнинг идентификация рақами, фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси кўрсатилади. Орқа томонида эса фуқаро тўғрисидаги маълумотлар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлади.
Шунингдек, картага контактсиз интерфейсли микросхемалар шаклида чип жойлаштирилади. Бундан ташқари, чипда идентификациялаш учун мос келадиган иккита бармоқ изларининг электрон тасвири бўлади. Маълум қилинишича, жорий йил 29 декабридан бошлаб меҳнат муҳожирлари, шунингдек, Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган бошқа тоифадаги чет элликлардан мажбурий равишда бармоқ излари олинади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15