Барча ҳокимларнинг қарорлари ягона базада юритилади
Жамият
−
09 Январь 2021
3344“Электрон қарор” ахборот тизими яратилади, унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базаси юритилади. Иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров маълум қилди:
“2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади. Маҳаллий бошқарув органлари, ҳокимликлар фаолиятини такомиллатиришга алоҳида эътибор қаратилади. “Электрон қарор” ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базаси юритилади”, дейди Умаров.
Унга кўра, Нукус, Урганч, Наманган ва Термиз шаҳарларида IT-парк филиаллари очилади. Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида “Ёшлар технопарклари» очилади. Тошкент вилоятида бу йил сентябрь ойида ТАТУ филиали очилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь