BARAKA MARKET’дан янги йил таъми
Бизнес
−
25 Декабрь 2020
6227Барчамиз болаликдан сувли мандарин ҳамда апелсиннинг ҳиди ва мазасини қиш, Янги йил ҳамда сеҳр кутиш билан, шунингдек, ширинликлар билан боғлаймиз. уларсиз янги йил дастурхонини тасаввур қилишнинг иложи йўқ.
Бугунги кунда ушбу қуёшли цитрус меваларни дўконларда йил давомида, ҳар куни топиш мумкин бўлса-да, янги йил арафасида улар алоҳида маъно ва рамзга эга бўлиб қолаверади. Мандарин ва апелсиннинг хушбўй ҳиди билан бирга уйларга илиқлик, қулайлик ва аёзли янгиланиш, табиийки, ажойиб байрам ҳисси кириб келади. Цитрус мевалар (айниқса, апелсин, лимон, мандарин ва грейпфрутлар) С витаминига бой саналади. Шунинг учун ҳам совуқ кунларда ва грипп касаллиги кўп учрайдиган мавсумда бу меваларни фаол истеъмол қилиш муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу мевалар стрессга қарши туришга ва ўзини яхши хис этишга ёрдам беради.
Шунингдек, мандаринларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Ҳамма унинг тана учун зарур бўлган витаминлар омбори эканлигини кўп эшитган. Бундан ташқари, у чанқоқни босади ва ҳатто, шамоллашдаги ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради. Мандаринлар, шунингдек, депрессияни олдини олувчи фойдали маҳсулот ҳам ҳисобланади. У асаб тизимини тинчлантириш ва организмнинг умумий қувватини оширишга қодир. Унинг тўқ сариқ рангга эга бўлиши ҳам бежиз эмас: бу ранг бизда позити ва меҳрга тўла туйғуларни, ижодий фаолиятни уйғотади, мия фаолиятини рағбатлантиради, шунингдек, танага қувват, илиқлик ва ҳотиржамлик бахш этади.
Кайфиятни шоколад ва ширинликлар ҳам яхшилайди. Чунки уларнинг таркибида ҳаммага “бахт гормони” сифатида танилган серотонин мавжуд. Шоколад таркибида B витамини ҳам кам эмас. Шунинг учун у тинчлантирувчи восита сифатида асаб тизимига таъсир этади. Бу мияга ҳам фойдали. Умуман олганда, жуда кўп ижобий хусусиятларга эга!
Аммо шуни тан олиш керакки, ҳеч нарса акция ва махсус таклифлардек кайфиятни кўтариб, ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқармайди. Бу бўйича мижозлар BARAKA MARKET уйи яқинидаги дўконлардан тўқ сариқ рангли мевалар ва ширинликларни ҳарид қилишлари мумкин. Чунки айнан шу жойда ходимлар маҳсулотларни танлаб олиш ҳамда етказиб берувчиларни танлашга жиддий ва эътибор билан ёндашадилар. Бу ерда нархлар ҳам баланд эмас. Чунки Ўзбекистондаги биринчи оилавий дўкон сиёсати оилавий бюджетингизни тежаш учун нархларни адолатли сақлашга қаратилган. BARAKA MARKET дўконлар тармоғи ходимлари савдо шаҳобчаларининг ҳар қандай иш вақтида зарур, барқарор ва узлуксиз ассортимент мавжудлигига кафолат беради. Шунингдек, бу ерда муҳит жуда яхши: озода ва ёруғ хоналар, буларнинг барчаси меҳрибон ва эътиборли ходимлар билан биргаликда ҳар бир мижоз ўзини муҳим меҳмон каби ҳис қилишлари учун яратилган.
18 та ёрқин қуёшли BARAKA MARKET дўконлари аллақачон пойтахтнинг 12 та туманида соат 08:00 дан 23:00 га қадар ишламоқда. Манзиллар билан тармоқ веб-сайти ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин:
26 декабр куни соат 10:00 да эса қуйидаги жойларда байрамона очилиш маросимлари бўлиб ўтади:
• Сергели тумани, Жаҳонаро кўчаси, 2А уй;
• Олмазор тумани, Нозимахоним кўчаси, 12 уй.
28-30 декабр кунлари эса, яна 6 та дўкон ўз эшикларини тантанали равишда очади.
Ижтимоий тармоқларимизда янгиликларни кузатиб боринг ва BARAKA MARKET дўконлари билан биргаликда “витаминланинг”!
Сайт
Facebook
Instagram
Telegram
Телефон: (+998) 90−024−17−10
LiveБарчаси