BARAKA MARKET’дан қиш кунида қуёшли ёз муҳити
Бизнес
−
10 Декабрь 2020
79539 декабрь куни соат 10.00 да “BARAKA MARKET” “уй яқинидаги” шаклидаги озиқ-овқат дўконларининг янги чакана савдо тармоғининг дастлабки бешта объекти ёрқин ва меҳмондўстлик билан ўз эшикларини очди. Қишнинг аёзли куни ва қор бўлишига қарамай, очилиш маросими кўплаб одамларни ўзига жамлади. Болалар ажойиб таомлар ва шарлар ҳадя қилган улкан ажойиб тўқ сариқ қуёш ёнидан беэътибор ўта олмадилар, катталар эса ғайрат билан совринли ўйинларда қатнашдилар ва махсус нархларда харидлар қилдилар ҳамда фотосурат зонаси меҳмонларни кунгабоқар далали илиқ ёзга олиб ўтди.
Харидорларни нима шунчалик ўзига жалб қилади? “BARAKA MARKET” озиқ-овқат тармоғининг уй яқинидаги дўконлари, катта бўлмаган майдонга эгалигига қарамай, санитария шароитлари, маҳсулотларни сақлаш меъёрлари ва товар жойлашмалари тамойилларига қатъий риоя этилишини кафолатлайди. Шунингдек, барқарор ва керакли маҳсулот турлари ҳамда нархлар даражаси бўйича истеъмолчиларни қониқтиради. Ҳар доим уйдан узоқ бўлмаган масофада жойлашган BARAKA MARKET дўконлари тармоғида энг қулай харидлар учун ҳамма нарса пухта ўйланган:
• ёруғ ва тоза хона;
• қулай тартиб ва жойлашув;
• адолатли нархлар ва ўйланган маҳсулот турлари;
• эътиборли ва хушмуомала ходимлар.
Дўконлар сизга ва оилангизга янги ҳамда танлаб олинган мева ва сабзавотлар, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва гастрономия, мазали ва фойдали нон маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқаларни таклиф этади. Буларнинг барчаси турли хилларда ва адолатли нархларда.
Дастлабки дўконларнинг унутилмас очилиш маросимида иштирок этганлар бунга амин бўлишди. Ва яқинда ҳар бир харидор ваъда қилинган гапларни амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлади.
“Биз дастлабки бешта савдо объектларини очмоқдамиз, январда эса уларнинг сони 50 тага етади. 2021 йилда сиз BARAKA MARKET дўконларини Тошкентнинг ҳар бир туманида ва бошқа жойларда топишингиз мумкин. Бизнинг брендимиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари яна республиканинг бошқа вилоятларида ҳам намойиш этилади” – деди очилиш маросимида BARAKA MARKET дўконлар тармоғининг “Urban Retail” МЧЖ ҚК Бош директори Валерий Разумов.
BARAKA MARKET уй яқинидаги дўконлари тармоғи яқин келажакда фаол ривожланиб, мамлакатнинг чакана бозорига янги тажриба ва савдо технологияларини олиб киришни режалаштирмоқда. Лойиҳа маҳаллий бозорнинг энг яхши мутахассисларидан ташкил топган ва уларнинг ҳар бири Россия, Белорусия, Қозоғистон бозорларида чакана савдо соҳасида кўп йиллик тажрибага эга ТОП-менежерлардан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда. Мутахассислар ўзлари билан кўп турли маҳсулотларни бошқариш, сифат назорати ва юқори хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича халқаро стандартларни олиб келишди.
Мутахассисларнинг барча ишлари компания мақсад-вазифаларини амалга оширишга, жумладан, маҳсулотларнинг сифатига амин бўлиб, уларнинг керакли оптимал турларини битта дўконда, адолатли нархларда ва яхши хизмат кўрсатиш билан таъминлаган ҳолда Ўзбекистондаги харидорларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг вақтини тежашга қаратилган.
Дўконларнинг ҳар бир очилиши – ҳар бир маҳаллада ҳар бир оила учун байрамдир. Ва BARAKA MARKET тармоғи жамоаси ҳар доим шундай бўлади, деб ишонтиради. Тадбирларимиз ва янгиликларимизни кузатиб боринг. Barakada baraka bor!
LiveБарчаси