Банкларда олтин ёмбиларини сотиш бошланади

Жамият

image

Тез орада банкларда олтин ёмбилари сотуви йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган. 
 
Банк раисининг айтишича, ишлаб чиқарилган олтин ва кумуш тангалар сотиб тугатилган. Бунинг устида ишлар олиб борилмоқда. Мақсад фақат тангани чиқариш билан чекланиб қолиш эмас, балки унинг тематикаси, дизайни, нумизматик аҳамиятини ҳам оширишдир. 

“Aгар ҳозир тангалар бир хил ҳажмда бўлса, келгусида уларнинг ҳажми ҳам ҳар хил бўлади. Бу жараён давом этади. Бундан ташқари, яқинда банклар орқали олтин ёмбиларини сотиш ҳам йўлга қўйилади. Бу борада ҳозирда иш олиб борилмоқда”, деди Мамаризо Нурмуротов. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 сентябрь куни Марказий банк асосий ставка ҳажмини 14 фоизга пасайтирган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

олтин Марказий банк

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made