Банк адашиб автобус ҳайдовчисининг ҳисобига 26,7 млн доллар ўтказиб юборди
Олам
−
12 Июнь 2023
34811Бразилиянинг Палмас шаҳрида маҳаллий банклардан бири автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 58 ёшли эркакнинг ҳисобига адашиб 26,7 миллион доллар ўтказиб юборди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, Антонио Перейра исмли эркак Палмас шаҳрида сайёҳларга хизмат кўратувчи автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У ҳисобини текширганида унда мавжуд бўлган 227 реал (46 доллар) маблағ 131 миллион 870 минг 227 реал (26,7 миллион доллар)га кўпайиб қолганини пайқаган.
"Шунчалик кўп пул пайдо бўлдики, қўрқиб кетдим... Мен ҳаётимда ҳеч қачон бундай пулни кўрмаганман. Ва агар Mega Sena'да (Бразилиядаги энг йирик лоторея) ғалаба қозонмасам, бундай пулни бошқа кўрмасам ҳам керак. Мен уйимга бориб, хотинимга “бойиб кетдик”, дедим. Лекин хотиним ҳам шу заҳоти “келинг, қайтариб берамиз”, деб айтди”, дея ҳикоя қилади Перейра.
Антонио Перейра 25 йилдан буён мижози бўлган банкига бориб, пулларни қайтариб берган.
Маълумот учун, Бразилия қонунчилигига кўра, агар банк англашилмовчилик сабаб кимнингдир ҳисобига маблағ ўтказиб юборса ҳам бу пулларни ишлатиш жиноят деб ҳисобланади. Бундай ҳаракат фуқаролик ва жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь