Бангладешдаги масжидда намоз вақти портлаш юз берди

Олам 4904
image

Бугун, 5 сентябрь куни Бангладешдаги масжидда 6 та кондиционернинг портлаши натижасида 11 киши, шу жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Ҳодиса Нараянганж шаҳрида содир бўлган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, 50 киши жароҳатланган. Шифокорларнинг фикрига кўра, уларнинг аксарияти нафас олиш йўлида шикастланиш, шунингдек, тананинг 30 фоизидан кўпроғи куйиши оқибатида шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юз берган пайтда масжидда одамлар намоз ўқиётган бўлган. Портлаш натижасида масжидда деразалар учиб кетган, шифтга ўрнатилган ҳаво айлантиргичлар ёниб кетган.

Дастлабки маълумотга кўра, портлаш қувур линиясидан сизиб чиққан газ тўпланиб қолиши натижасида юзага келган.

Маҳаллий ҳокимият қурбонларнинг оилаларига 235 доллардан, жароҳатланганларга эса 118 доллардан тўлашни ўз зиммасига олди.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
t
×