Бангладешда 500 кишини олиб кетаётган кема ёниб кетди

Олам

image

Бугун, 24 декабрь куни Бангладеш жанубидаги Жалакати туманида одамларни олиб кетаётган уч қаватли паром ёниб кетди. Оқибатда 38 киши халок бўлган.Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар берди.

Ҳодиса мамлакат жанубида, кема пойтахт Даккадан Жалакати орқали Баргуна томон кетаётганда юз берган. Маълумотларга кўра паромда 500 киши бўлган.

Қидирув гуруҳлари ходимлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.

Тахминий маълумотларга кўра, ёнғин двигател хонасида содир бўлган ва у ердан бутун кема бўйлаб тарқалган.

Ҳозиргача 38 жасад топилган, 100 га яқин одам куйиш жароҳати билан шифохонага юборилган.

Аввалроқ, Бангладеш шарқидаги Браҳманбария муниципалитетида қайиқнинг траулер билан тўқнашиб кетиши оқибатида  20 киши ҳалок бўлган эди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг