Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

Жамият

image

Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Жаҳонгир Ала мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Келтирилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов миссияси якунлангани муносабати билан Жаҳонгир Ала билан учрашган.

“Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини уч йил бошқарган элчи Жаҳонгир Алам билан учрашганимиздан хурсандмиз. Биз жаноб элчига дипломатик фаолияти давомида Ўзбекистон –Бангладеш алоқаларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, дея атаъкидлаган Бахтиёр Саидов.

Маълумот учун, Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган ва 2021 йил 23 апрель кунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини тақдим этган.

Шинингдек, жорий йилнинг июнь ойида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Илмий кенгашининг йиғилишида элчига иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори дипломи топширилган.

Муҳаммад Жаҳонгир Алам бунга қадар 7 йил Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Масуд Маннаннинг ўрнида фаолият бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Бангладеш Жаҳонгир Ала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made