Бангкокнинг расмий номи ўзгарди
Олам
−
16 Февраль 2022
14932Таиланд Қироллик Илмий Кенгаши мамлакат пойтахтининг расмий хорижий номи Бангкокдан Крунг-Тхеп-Маха-Накхога ўзгарганини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Янги пойтахт номи “Фаришталар юрти – буюк пойтахт” деган маънони англатади. Кенгаш тарқатган ҳужжатда Крунг-Тхеп-Маха-Накхон номи билан бир қаторда Бангкок ҳам қўлланилиши таъкидланган.
Қайд этилишича, аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси мамлакатлар, ҳудудлар, маъмурий зоналар ва пойтахтлар номларини янгилаш лойиҳасини тасдиқлаган. Тахминларга кўра, Бангкокнинг янги номи махсус қўмита томонидан текширилмагунча қабул қилинмайди.
“Кенгаш халқаро географик номлар луғатида мамлакатлар, ҳудудлар, маъмурий зоналар ва пойтахтлар имлосини “мавжуд вазиятни акс эттириш учун” янгилади. Агар Крунг-Тхеп-Маха-Накхон пойтахтнинг расмий хорижий номига айланса, Бангкок қавс ичида олинади. Шу билан бирга, баъзи бошқа мамлакатларда бош ҳарфлар ва географик номларнинг имлоси ҳам ўзгартирилди”, дейилади хабарда.
Таиланд пойтахти ҳар доим Таиланд тилида Крунг-Тхеп-Маха-Накхон номи билан аталган, инглиз номи эса тарихан Бангкок бўлган. 2001 йил ноябрь ойида кенгаш Бангкокнинг расмий номи сифатида фойдаланишни эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь