Балиқ бошидан: Ғузор ҳокимияти 56 млн сўмлик энергиядан ўғринча фойдаланган
Жамият
−
02 Декабрь 2019
6523Балиқ бошидан деган гап бор ўзбек халқида. Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ҳокимлигига қарашли бинода электр энергиясига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатнинг пули талон-тарож қилиб келинган.
“Ўзэнергоинспекция”дан хабар қилишларича, Ғузор туман ҳокимлигига қарашли бинода ўрнатилган ҳисоблагич дастурда ўчирилганлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб фойдаланаётганлиги аниқланиб, баённома тузилган ва 55 896 300 сўм (124 214 кВт.с) ҳисобланмаган энергия қиймати аниқланган.
Шунингдек, Қарши шаҳрида ўтказилган ўрганишларда Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча чироқлари электр таъминоти ҳисоб нуқталари ўрганилганда, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланганлиги, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоб-схема бузилганлиги, яъни ҳисоблагич ажратиб қўйиб ишлатилаётганлиги, 4 та ҳисоб нуқтасида мавжуд трансформатор пункти ва ҳисоблагичлар шартнома ва дастурга киритилмасдан ишлатилаётганлиги аниқланганлар. Ҳолат бўйича жами 335 618 600 сўм (745 819 кВт.с)га қайта ҳисоб қилинган ва ундиришга йўналтирилган.
Юқоридаги ҳолатларда узоқ давр мобайнида истеъмолчиларнинг энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари назоратсиз қолдирилганлиги учун масъулиятини ошириш бўйича мажбурий ижро бюроси ва электр таъминоти корхонаси ходимларига кўрсатмалар берилган.
LiveБарчаси