Балиқ бошидан. Фарғонада прокурор 1000 доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
21 Январь 2022
19262Фарғона вилоятида ноқонуний равишда ер ажратиб бериш эвазига пора сўраган катта прокурор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида аниқланишича, Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.
Кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси