Бакудаги супермаркетда отишма содир бўлди
Олам
−
05 Март 2023
6779Кеча, 4 март куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида жойлашган “Bravo” супермаркетлар тармоғида отишма юз берди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, отишма оқибатида Руфат Гасанов исмли шахс бошига ўқ тегиб ҳалок бўлган.
Фуқаро Самир Шейдаев эса бошининг орқа қисмидан икки марта ўқ жароҳати олган. Исми ошкор қилинмаган яна бир киши ўнг елкасидан яраланган.
Гипермаркет харидорлари ва ходимларига зарар етмаган. Воқеа жойига тез ёрдам ходимлари етиб борган.
Ҳолат юзасидан Озарбайжон Бош прокуратураси жиноий иш очган.
“Полиция ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳужумда гумон қилинаётган шахс – 2001 йилда туғилган Рухлан Исмоилов Баку марказидаги бинолардан бирида яширингани аниқланди. Ҳибсга олиш вақтида у полицияга қуролли қаршилик кўрсатган ва зарарсизлантирилган. Яна бир гумонланувчи қўлга олинди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь