Баку Ереванни террорда айбламоқда

Олам

image

Баку Арманистондан Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасининг ишғол давридаги атроф-муҳит ва биологик хилма-хилликни кенг кўламда вайрон қилгани учун жавобгарликка тортилишини талаб қилиб, биринчи давлатлараро арбитраж жараёнини бошлади. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг пайшанба куни чоп этилган баёнотида айтилади. 

“2023 йилнинг 18 январида Озарбайжон Европада ёввойи фауна ва флора ҳамда табиий яшаш жойларини муҳофаза қилиш бўйича Берн конвенциясига мувофиқ биринчи давлатлараро арбитраж жараёнини бошлади”, дейилади хабарда. 

ТИВнинг қайд этишича, мақсад Арманистонни 30 йиллик истило даврида Озарбайжоннинг атроф-муҳит ва биохилма-хиллигини кенг кўламда вайрон қилгани учун жавобгарликка тортишдир. 

Баёнотда айтилишича, Озарбайжон атроф-муҳитнинг бузилишига оид барча далилларни тўплаган. 

“Бу ҳаракатлар минтақадаги табиий яшаш жойлари ва турларга жиддий зарар етказди, табиий ресурсларнинг камайишига ва биохилма-хилликнинг йўқ қилинишига олиб келди. Арманистоннинг бу қадамлари дарёлар, жумладан, Арманистондан Озарбайжон ҳудудига оқиб ўтадиган трансчегаравий дарёлар ифлосланишнинг экстремал даражасига етганига олиб келди”, дейилади ТИВ хабарида. 

Қайд этилишича, 2022 йилда UNEP (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури) Арманистонда тоғ-кон саноатининг ривожланиши қирғоқ бўйидаги аҳоли пунктларида сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кимёвий ифлосланишига олиб келганини, Охчучай дарёсида юзлаб балиқларнинг ўлик ҳолда топилгани ва бир нечта ҳимояланган балиқ ва амфибия турлари йўқолиб кетиш хавфи остида қолганини аниқлаган.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, БМТнинг экотизимларни тиклаш ўн йиллиги доирасида “Озарбайжон халқаро ҳамжамиятни Арманистон томонидан дунёдаги энг бой ва биологик хилма-хил экотизимлардан бирини босиб олиши чоғида содир этилган даҳшатли вайронагарчиликни қоралашга чақиради.

“Арбитраж жараёни доирасида Озарбайжон Арманистонни Берн конвенциясининг барча давом этаётган бузилишларини тўхтатиш ва аввал босиб олинган ҳудудларда атроф-муҳитни вайрон қилгани учун тўлиқ товон тўлаш мажбуриятини юклашни талаб қилади”, дейилади ТИВ баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made