Баку марказида портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
30 декабр 2021 13786 1 дақиқа
Озарбайжон пойтахти Баку марказидаги “Flame Towers” меҳмонхонаси яқинида газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берди. Оқибатда икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.
“Flame Towers” меҳмонхонаси яқинида портлаш колоннага ўрнатилган қувурдан газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган. Ҳодиса натижасида икки киши жароҳатланган. Улар шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бир қанча автомобилларга жиддий зарар етган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келган.
Live
Барчаси