Баку энди Эроннинг қош-қовоғига қарамоқчи эмас. Исроилда элчихона очилади
Олам
−
18 Ноябрь 2022
5825Исроилда Озарбайжон элчихонаси очилади. Азарбайжоннинг маҳаллий “АПА” ахборот агентлигининг 18 ноябрь куни хабар беришича, тегишли масала Миллий Мажлис (парламент)нинг бугунги йиғилишида “Озарбайжон Республикасининг Исроил Давлатида (Тель-Авив) элчихонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси орқали кун тартибига қўйилган.
Озарбайжон ҳукумати исломий бирдамлик нуқтаи назаридан Тель-Авивда ўз элчихонасини очишга ҳали журъат эта олмади. Исроил дипломатик миссияси Бакуда 1993 йил августидан бери фаолият юритаётган бўлса-да, 2011 йил июнь ойида Озарбайжон Фаластин элчихонасини очган.
Бакунинг бундай қадамдан воз кечишида энг йирик Кавказорти республикасининг жанубий қўшниси – Эроннинг Исроил билан душманлик муносабатлари омили охирги роль ўйнамади. Бироқ, Озарбайжон-Эрон муносабатларининг ҳозирги кескинлашуви фонида, афтидан, Бакуда вазминлик учун жиддий сабаблар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон-Эрон муносабатларидаги навбатдаги “кузги кескинлашув”га Эрон ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг яқинда Исроил Мудофаа вазири Бени Ганцнинг Бакуга қилган ташрифига нисбатан кескин муносабати, шунингдек, Озарбайжоннинг ғарбий вилоятларидан Арманистон ҳудуди орқали Нахичевангача бўлган Зангезур йўлагидан коридор сифатида фойдаланиш истаги сабаб бўлган эди.
Ўз навбатида Бакудан Теҳрон кўплаб минтақавий масалаларда қўшниларининг ҳуқуқларини поймол этаётгани ва қизил чизиқдан ўтишга интилаётгани ҳақидаги овозлар эшитилмоқда.
Эрон исломий давлат бўлишига қарамай, бу ерда 40 миллион озарлар истиқомат қилишига қарамай, Қорабоғ ерларининг Озарбайжонда тортиб олинишини парда ортидан маъқуллаб келиши айтилади.
Шунингдек, йиғилишда депутатлар "Озарбайжон Республикасининг Фаластин Давлатида ваколатхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилди. Икки қонун ҳам депутатлар томонидан маъқулланди
LiveБарчаси