Баку мэри Тошкентдаги “уйлар қирғини” ва тижорат одамининг ҳоким бўлиши ҳақида

Интервью 17825

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари орасида биринчи бўлиб Озарбайжон Республикаси пойтахти Баку шаҳри мэри Элдор Азизов билан эксклюзив интервью қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Элдор Азизов Баку шаҳри мэри лавозимини вақтинча бажарувчи сифатида 2018 йилнинг июль ойида тайинланган эди. Нобярь ойида эса Президент Илҳом Алиев имзолаган ҳужжатга асосан Элдор Азизов Баку мэри лавозимига расман тасдиқланди. 

У бу вақт давомида бор-йўғи иккита ОАВга интервью берди. Булардан бири маҳаллий телеканал бўлса, иккинчиси QALAMPIR.UZ интернет нашри.

Мазкур видеоинтервью ва ниҳоят тайёр ва сиз уни ўзбек тилида томоша қилишингиз мумкин. 

Баку мэри Элдор Азизов билан Тошкент-Баку муносабатлари, Озарбайжон пойтахтининг кун сайин чирой очиб бораётгани, осмонўпар бинолар, дунё эътиборини ўзига тортаётган ҳашаматли саройлар, қолаверса, кун сайин қадр топиб бораётган тарихий обидалар, сайёҳлар оқими, ишсизлик, пойтахт аҳолисининг муаммолари ҳақида гаплашдик.

Баку аҳолиси 3 миллионга яқин. Сайёҳлар оқими борасида у Тошкентдан анча олдинда. Шаҳар озода, чиройли ва кўркам. Хўш, бу натижаларга қандай эришиляпти? Мэр суҳбат давомида ушбу масалага ҳам тўхталди. 

Бакуда ҳам янги қурилиш ва бизнес лойиҳалар сабаб аҳолининг уйи бузиладими? Одамларнинг мулкий ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик дахлсиз? Хўш, у ерда “уйлар қирғини” қандай? Тошкентдаги “уйлар қирғини”га муносабати-чи? Мэр бу ҳақдаги саволлардан қочгани йўқ. 

Маълум бир лавозимда ишлаш учун тажриба керакми ёки тижоратда орттирилган тажриба билан ҳам мэр бўлиш мумкинми? Масалан, Ортиқхўжаев давлат бошқарувида ишламай туриб, Тошкент шаҳар ҳокими бўлди. Азизов эса аксинча, Баку ҳокими бўлгунга қадар жуда катта йўлни босиб ўтган, тажриба тўплаган. Баку ҳокимининг бу ҳақдаги фикрлари ҳам сизга қизиқ бўлса, интервьюни тез орада QALAMPIR.UZ’да томоша қилишингиз мумкин. 

Мазкур интервьюни юқоридаги слайдерда, YouTube ва Mover’даги саҳифаларимизда томоша қилишингиз мумкин. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 3.9
Будьте в курсе событий!
×
×