Бахтиёр Саидов Анталияда Сергей Лавров билан ҳам учрашди
Олам
−
02 Март
5232Бугун, 2 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган учинчи Анталия Дипломатик форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик мавқедоши Сергей Лавров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
“Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар”, дейилади Россия ТИВ хабарида.
Шунингдек, Саидов ва Лавров икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 март куни Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан учрашув ўтказганди.