Бахтиёр Раҳмонов Тошкентни ривожлантириш учун Беларусдан фойдаланмоқчи

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Беларусь элчиси Леонид Маринич билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Бахтиёр Раҳмонов Беларусь элчисини самимий қарши олар экан, икки томон ҳам ўзаро алоқалар ривожланишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги биргаликдаги лойиҳаларга ва кенг кўламли ҳамкорликка очиқлиги ва тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.

Ўз навбатида Леонид Маринич ҳам Беларусь томони Ўзбекистон билан муносабатларни қадрлаши, ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини қайд этган. У Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликка тўхталар экан, бир неча йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш таклифини билдирган:

  • Беларусда электробуслар, трамвайларнинг ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган янги авлоди ишлаб чиқарилаётганини таъкидлаб, уларни етказиб бериш;
  • Беларусда “Хавфсиз шаҳар” концепцияси самарали қўлланилаётгани, давлат ва жамият ишида фойдали бўлаётганлигига урғу бериб, шу йўналишдаги дастурий маҳсулотлардан “Рақамли Тошкент” лойиҳаларида фойдаланиш;
  • Тошкентда Беларусенгилсаноатнинг савдо уйини очиш.

Бахтиёр Раҳмонов Беларусь элчисининг таклифлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилиши ва давлатларнинг ҳамкорлик алоқалари ривожланишида Тошкент муносиб ҳисса қўшишини таъкидлаган. Шунингдек, бугунги кунда Минскда коммунал ва ободонлаштириш тизимида қўлланилаётган замонавий техникаларга қизиқиш билдирган. 

Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг