Бадавлат ўзбекистонликлар Янги йилда қайси давлатларга кетди?

Бу қизиқ 13785
image

Сайёҳлик қидирув тизимининг таҳлилчилари Янги йилдан сўнг охирги соатлар Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга чипта сотиб олганлар ҳисоботини туздилар. Унга кўра, байрамдан кейинги энг қиммат чипта Тошкентдан Сингапурга 24 миллион сўмга сотиб олинган. 

Энг қиммат авиачипталар рейтингида иккинчи ўрин 23 миллион сўм билан қайд этилган. Чипта Тошкентдан Лос-Анжелесга битта йўналишли парвоз учун харид қилинган.  

Учинчи ўринда эса Таиланд пойтахти Бангкокка 22,5 миллион сўмлик чипта орқали амалга оширилган парвоз турибди. 

Кейинги ўринни эса 17,8 миллион сўм Тошкентдан Сингапур олинган чипта банд этмоқда. 

Бешинчи ўрин. Дубайда Янги йил таътилини ўтказиш учун сайёҳ 17,5 миллион сўм тўлаган. 

Олтинчи ўрин. Тошкентдан Пхукетга саёҳат беш юз мингга арзонга тушгани айтилмоқда. 

Еттинчи ўрин. Тошкент-Анқара рейси учун 15,5 миллион сўм сарфланди. 

Саккинчи ўрин. Сайёҳлар 15 ва 14 миллион сўмдан чипта харид қилиб, Янги йилни Тбилисида нишонлаш учун боришган.  

Тўққизинчи ўрин. Тошкент-Екатеринбург йўналишидаги энг яхши 10 та рейс чипталари 12,6 миллион сўмдан сотилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 629
Рейтинг: 3
t
×